Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

4 йиллик қазо рўза

16:21 / 19.06.2019 | Mo'mina | 2659
Ассалому алайкум! 1. Мен 2014 йили ҳомиладорлик учун, 2015 ва 2016 йили эмизикли фарзандим борлиги учун, 2017 йили узрли сабаб билан (ҳомилам нобуд бўлган ва тўхтамай нифос кўрганман) - жами 4 йил кетма-кет рўза тутолмадим. Энди шу рўзаларимнинг қазосини тутмоқчиман. Лекин шу йилги Рамазонда 8 кун узрли қазо қилганимни ҳозир эндигина 4-кунини тутиб беряпман. Яна 120 кунлик рўзаларимнинг қазосини агар келаси Рамазонга тутишга улгурмасам, фидя берсам бўладими? Ё у рамазондан кейин ҳам тутиб берсам бўладими? 2. Жума куни рўза тутиш мумкин эмасми? Бу қайси ҳадис ва далилга асосланиб айтилган? Мен шу жума қазо рўза тутгандим, ўтмайдими? Аллоҳ сиздан беминнат жавобларингиз усжун рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Фидя бериш жоиз эмас. Қазосини тутиб берасиз.
2). Мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat