Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар ғусули ҳақида савол

00:00 / 25.09.2010 | eski savollar | 5224
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад Мусатафо салаллоҳи алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин ва у зотга чин қалбдан эргашганларга Аллоҳниниг розилиги бўлсин. Омин.Ассалому алайкум, Шайх Хазратлари! Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва бахтимизга умрингиз узоқ бўлсин!Илтимос, иложи бўлса қуйидаги 2 саволимга жавоб берсангиз:“Шариатда шарм йўқ” дейилади, уятли бўлсада сиздан сўрашга қарор қилдим. 1. Ўзим 29 ёшдаман, аёлим билан ҳар куни ёки кун ора жинсий яқинлик қилишни ҳоҳлайман. Жинсий яқинлик вақтида аёлимни сочини силаб эркалагим келади. Аёлимни сочи унчалик узун эмас, лекин жуда калта ҳам эмас (елкасига тушади). У билан жинсий яқинлик қилганимдан сўнг аёлим ғусл қилганда сочини ювса қуриритишга қийналади, сочи яхши қуриб улгурмай бомдод номозидан сўнг уй юмушлари билан шуғулланади. Кейинги вақтда тез-тез боши оғрийдиган бўлиб қолди, ўзимни айбдор сезаман. Аёлим ҳар сафар ғусл қилганда сочини сувиши шартми, ёки камроқ жинсий алоқа қилайинми, ёки калта бўлса ҳам сочини турмаклатиб жинсий алоқа вақтида сочини силаб эркаламайинми деган саволлар ҳаёлимдан кетмаяпти. Бир нарса дейишга Аллоҳдан қўрқаман. Сиздан илтимос, Шайх Хазратлари менга ёрдам берсангиз!2. Унутган бўлсам, ёки ҳато қилган бўлсам Аллоҳни ўзи кечирсин! Бир китобда ўқигандим, сўзма сўз айтолмайман. Оиша (р.а.) онамиз аёлларга: эрларингизга айтинглар, мен уларга айтишдан уяламан, эркаклар истинжони сув билан қилсинлар деган эканлар. Саволим шуки, аёллар қазои ҳожатдан сўнг сув билан истинжо қилмасдан таҳорат қилиб намоз ўқишлари мумкинми ёки истинжони албатта сув билан қилиш керакми? Бу саволимга сабаб мен билган кўп аёллар авратини шамоллатиб касал бўлганидир. Ҳатто базилари сув билан истинжо қилишни қийин кўриб намоз ҳам ўқимай қўймоқда. Менга бир йигит тоғасини доим таҳоратли юраман деб касаллик орттириб ёш йигит чоғида оламдан кўз юмганини айтиб берган эди. Ўзим аёлимни бир неча марта дори- дармон қилиб даволатдим. Саволим айбли бўлса ранжиманг илтимос, бошқа истинжо тўғрисидаги савол-жавобларни кўрдим, лекин кўнглимдаги саволга жавоб ололмадим. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ сиздан ва биздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ўрилган сочни ёзмасдан, тагига сув етказиб ғусл қилишаг рухсат бор, холос.2. Муҳими нажасни кетказиш, сув билан ювиш шарт эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat