Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маълумот ва таклиф ва савол

00:00 / 03.04.2007 | eski savollar | 5542

Ассалому алайкум! Эзгу ишларимиз Аллоҳ йўлида, ислом тараққиёти учун ва биз каби дини исломни ўрганаётган бандалар устози бўлаётганларга Аллоҳ таоло эҳсону офиятлар билан марҳамат кўрсатсин деб дуо қиламиз. 1. Ақш ва англия олимлари ҳисоб-китобларига қараганда 2006-йилда дунёда насроний динига 2 миллиард 140 миллион киши, ислом динига эса 1 миллиард 790 миллион киши эътиқод қилар эканлар. Насроний дини вакиллари йилига 1.3% га кўпаяётган бўлсалар ислом дини вакиллари йилига 2.9% га кўпаяётган эканлар. Ҳисоблаб кўрсак агар ўсиш иншааллоҳ камида шу равишда кетса 2017 йилда ислом дини вакиллари носоро дини вакилларидан ошиб кетадилар. 2025-йилда эса ислом дини вакиллари 300 миллион кишига носоро дини вакилларидан ошиб кетадилар. Аллоҳга беадад шукур.  Таклиф:  1. Менимча ҳозир Тошкент ислом маданияти пойтахти бўлиб турган пайтдан фойдаланиб одамларга исм қўйиш ҳақида бир фатво эълон қилиш керак. Орамизда кўпларнинг исми Аллоҳ исмларидан бири билан аталади. Кўпинча “абду” қўшилмайди; қосим, абдулқосим исмларини ҳам кўп учратамиз, руҳуллоҳ, шоҳруҳ, шаханшоҳ, шоҳжаҳон исмлари мэнимча умуман мумкин эмас, илтимос халқимизни бундай янглишмовчиликлардан қутқарайлик. 2. Тошкентдаги катта масжидларидан бири кираверишида икки четида ўзбек, рус, араб ва инглиз тилларида “тошкэнт мусулмонлар диний идораси ........масжиди деб ёзилган. Шунда инглиз тилида ёзилган вариантида “диний” сўзини “религиоус” эмас “рэлижий” деб хато ёзиб қўйибдилар. Бу хато худди “малоика” сўзини “малик” деб ёзиб қўйгандекдир. Шайх жаноблари, агар ўзгартириш жидий иш десангиз ва эмаилимга мурожаат қилсангиз масжид қайси эканлигини айтаман. Агар бу унчалик муҳим эмас бўлса Аллоҳ мени кечирсин(масжид имоми ҳечқиси йўқ шундай турса кўз тегмайди дедилар). Саволлар: 1. Ҳозирда яхши маънодаги мусиқани тинглаш мумкинми, биродарим сўраган эдилар. 2. Савдода шариат бўйича товарга 20% устама қўйиш вожибми? Агар харажатлар туфайли 35% қўйишга тўғри келсачи. Жавобингиз муҳим. 3. Пайғамбаримиз агар ипак мана бундай(қўллари билан кўрсатиб) йўл-йўл бўлса кийиш мумкин деганлар. Шуни изоҳлаб берсангиз. 4. 100% ипакдан тайёр бўлган галстук тақиш жоизми? 5. Кўпларни ўйлантирган савол: Каъбадаги тошнинг мўжизавий томонлари ҳақида айтиб беринг(ҳавода муаллақ турадими?) 6. Ювинмаган юз билан, иложсиз ҳолат бўлиб қолса, салом бериш ҳамда алик олиш мумкинми? 7. Автобусларда мозор ёнидан ўтиб кетаётганда қўл билан дуо қилмаса ҳам жоизми, яъни ичида дуо қилиб маҳфий омин дэса? 8. Шом вақти ухламаслик керак дейишади, бунга сабаб недир, мумкин бўлса атрофлича тушунтириб беринг. Раҳмат Аллоҳга бэадад шукурки яқиндан мен ва шу сайт сабаб кўп биродарларим Аллоҳ ибодатидалар, шунинг учун диниислом арконларига тўлиқ амал қилиш ниятидамиз, шу сабаб юқоридаги саволларни бераяпмиз. Аллоҳ рози бўлсин


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бу масалани доимий равишда тушунтириб келмоқдамиз. Китобларда ёзилди. Ушбу саҳифада ҳам бор. Ақийқа маросимларида ҳам доимий равишда айтмоқдамиз.

2). Масжиддаги ёзув ҳақида диний идора масъул. Менинг бу нарсага аралашиш ҳақим йўқ. 

3). Умар ибн Хаттоб Жобияда хутба қилди ва:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ипак кийишдан қайтардилар. Магар икки, уч ёки тўрт панжа миқдорича бўлса майли», деди».
Бешовлари ривоят қилган.
Ушбу ривоятдан, кийимга ипакдан ямоқ солинса, белги учун юқорида зикр қилинган миқдорда ипак қўшилса жоиз, деган ҳукм олинган. Бу гапга барча мазҳаблар ва уламолар иттифоқ қилганлар.Эр киши арқоғи ибрисимдан кўндаланги бошқа нарсадан бўлганни кийса бўлади.Бунинг далили қуйидаги риаоятдан олинган.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам соф ипакдан бўлган кийимдан наҳий қилганлар, холос. Аммо белги учун ёки узун арқоқ учун ипак ишлатилган бўлса, ҳеч гап эмас».
Абу Довуд ва Ал-Ҳоким ривоят қилди.
Бу ривоятдан эса кийимлик мато тўқиш пайтида узун тарафига ишлатиладиган арқоқнинг баъзисини ипакдан қилинса жоизлиги чиқмоқда. Чунки бу оз бўлади. Аммо кўндалангига ишлатиб бўлмайди. Чунки у ҳолда ипак кўпайиб кетади. 

4). Саволларни беришдан олдин бир унинг жавоби бор йўқлигини билиб олсангиз яхши бўлади. Бу саволларга аввал жавоб берилган. 

Топ рейтинг www.uz Openstat