Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лайлатул қадр дуолари

16:54 / 12.06.2018 | ASLIDDIN | 3868
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, муборак рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин. Сизлардан лайлатул қадр кечасида ўқиладиган дуоларни ўргатишингизни сўрайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي جَسَدِي، وَعَافِنِي فِي بَصَرِي، وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنِّي، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، وَالْحَمْدُ ِللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Менга жасадимда офият бергин. Менга кўзимда офият бергин. Уни мендан ворис қилгин.
Ҳалийм ва Карийм бўлмиш Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ аршнинг Робби пок бўлди. Оламларнинг Роббига ҳамд бўлсин», дер эдилар».
Шарҳ: 
Ҳар банда учун тани соғлик ва кўзи офиятда бўлиши улкан неъматдир. Бу дунёдан соғ-саломат, тўрт мучаси бут равишда ўтиш катта бахтдир. Шунинг учун ушбу нарсаларни сўраб, дуо қилиб туриш керак. 

وَعَنْهَا قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَرَأَيْتَ إِنْ عَلِمْتُ أَيُّ لَيْلَةٍ لَيْلَةُ الْقَدْرِ مَا أَقُولُ فِيهَا؟ قَالَ: قُولِي اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي  

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Айтинг-чи, агар Лайлатул қадр кечаси қайси кеча эканини билсам, унда нима дейман?» дедим.
«Аллоҳим! Албатта Сен афв қилувчи ва карамлисан. Афвни яхши кўрасан. Бас, мени афв қилгин», дегин», дедилар».
Шарҳ: 
Албатта, Лайлатул қадр кечаси дуонинг қабул бўлиши энг қулай фурсатлардан бири эканини ҳамма яхши билади. Бу саволни бошқача қилиб, «Дуо энг қабул бўладиган вақтда қайси дуони қилай?» десак ҳам бўлади.
«Афв» сўзи луғатда тарк қилиш, ўчириш ва йўқ қилиш маъноларини ифода этади.
Уламолар афвни қуйидагича таърифлайдилар:
Муновий: «Афв бир нарсани тановул қилишни қасд этиш ва гуноҳни ўтиб юборишдир», деганлар.
Кафавий: «Афв қудрати етиб туриб, зарар етказмасликдир. Ким уқубат беришга ҳақдор бўла туриб, уни тарк қилса, афв қилган бўлади», деганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat