Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки савол

00:00 / 30.09.2010 | eski savollar | 1721
Ассалому Алайкум Шайх ҳазратлари. Динимиз учун қилаётган улкан хизматларингизга Аллоҳ Мадад берсин. Рамазон видео дарсларингизни ко'риб анча нарсани билиб олдим. Шахсан менга жуда ҳам ёқди.Муҳтарам Ҳазрат ко'пчилик юртдошларимизга о'хшаб мен ҳам Аллоҳнинг иродаси билан чэт элда ишламоқдаман. Ва ко'пчилик қаторида менда ҳам саволлар бор эди сизга. Излаб жавоб топа олмадим балки ко'рмай қолган бо'лсам узр. Жавоб берилган бо'лса албатта излаб топаман.1. Ҳазрат аҳли китобларни қоидалари бо'йича со'йилган ва аслида биз учун ҳалол бо'лган го'ш ҳалол экан. Мен Насронийлардан биридан со'радим сизларда қайси ко'рсатмага мувофиқ со'йилади деб. У кишини айтиши бо'йича айнан бир ё'ли ё'қ экан асосийси шукроналик билан қабул қилишлик экан. Шунга нима дейсиз?2. Ба'зи бир бошқа юртдан келиб бирга ишлаётган шерикларим стол тенниси о'йнагани таклиф қилишяпди, фақат у жой чэрков ҳудудида экан. О'ша ерга теннис о'йнаш мақсадида борсак бо'ладими? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Насоролар ҳайвон сўйиш масаласида дийнларига амал қилмасликлари маълум. Шунинг улар сўйган сўйишларни аниқлаш керак бўлади. Яъни, айнан қайси йўл билан сўраш керак бўлади. Аммо яҳудийлар, жуда диққат билан дийнлари таълимоти асосида сўйишади. Уларники бизга ҳалол бўлади.2. Бўлади. Фақат уларнинг дийний ташвиқотига учуб қолмаслик керак

Топ рейтинг www.uz Openstat