Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусобақа

20:58 / 05.10.2023 | Inatilla | 368

Ассалому алайкум! Мен бир компанияда ишлиман ва биз комиссия учун ишлимиз, яъни ким кўп товар сотса, ўшандан сизга фоиз чиқариб беради. Ишчилага мотиватсия бўлиш учун, кўпинча 2-3 та группага бўлиб, ўйин ташкил қилади, яъни қайси группа ютқазса, ютган томонга қандайдир зиёфат қилиб беришлари ёки жамовий ўйин ташкил қилиб беришлари керак. Ютқазган томон ҳамма ҳаражатларни қоплайди. Мен билишим бўйича, 2 чи томон зарари орқали кеган нарса қиморга киради диб эшитганман. Илтимос, шунга ёрдам берсангиз, нима қилишга.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat