Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касб танлаш

12:24 / 01.07.2018 | Timur Ars | 2814
Ассалому алайкум! Менинг исмим Тимур, Тошкент шахриданман. Мана 4 йил бўлиб қолди институтни тугаганимга, ша фурсатдан буён иккита йўлни ўртасида юрибман. Мен нефть ва газни қайта ишлаш бўйича муттахасисман, аммо касбим бўйича ишламаяпман, умуман бошқа сохада ишлаяпман. Бошида мен касбим бўйча ишга киришга жуда кўп харакат қилдим, аммо кираолмадим. Ўшандан кейин умидсиз бўлиб бошқа сохага ўтиб кетдим. Мени халигачаям шу нарса безота қилади ман жуда касбимда ишлашга орзу қиламан, курсдошларимни кўрсам жуда хафа бўлиб кетаман. Яқин кунларда мени сухбатга чақиришти ўзимни сохам бўйича, аммо мен энди иккиланиябман, чунки хозир мен 5 вақт намоз ўқиман, ва мобода нефть газ сохасига кириб кетсам, иймоним заифлашиб кетади деб қўрқяпман, чунки мен биламан у ерда мухит жуда ёмон, бенамозлар жуда кўп ва намоз ўқидаганларга жуда ёмон қарашади. Мен нима қилай? Ҳаётда қандай ўз ўрнимни топсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўз ёқтирган соҳангизга ишга киринг ва тез-тез ҳақиқий Аллоҳдан қўрқадиган, солиҳ инсоннинг ҳузурида суҳбатида бўлиб туринг. Аллоҳнинг дўстлари ҳар қандай гуноҳ ўтини сўндириб қўйишади. Гапингиз тўғри гуноҳ инсон қалбига яна гуноҳ қилиш оловини солади. Гуноҳкорлар ичига кириш инсон қалбидаги гуноҳ оловини янада аланга олдиради. Унинг давоси нурдир, зокирларни, солиҳларнинг қалбларида нур бўлади. Уларнинг нури Аллоҳга боғланган бўлади. Нур соҳиблари оловни ўчириб қўйишади. Мабодо ишга кириб ёмон томонга ўзгариш бошланса тездан тарк қилинг. Чунки дунёнинг азизлиги охират азизлиги ёнида ҳеч нарсага арзимайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat