Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрликка кирадими

16:56 / 12.12.2019 | Умида | 1758

Ассалому алайкум! Ман бозорда реалга телевизор ва шунга ўхшаш апаратура бўлиб бериш эвазига ўзимни фойдамни қўйиб улардан кундалик пул йиғиб юраман. Саволим шундан иборат бу ишим халолми? Ва баъзи бир инсонларга мол яъни товарларини олиб бераман ва улар билан келишиб фойда оламан. У хам кунлик тўлов эвазига. Бу ишим тўғрими? Баъзан аёл бўлганим учун эркаклар билан юриш ноқулай. Яъни товар учун улар суммани беринг бориб мол олиб келаман фойдани қўшиб хар доимгидек оласиз дейди. Шу ишим халолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз сотиб олиб, устига фойда қўиб сотишингиз жоиз. Пул бериб устига фойда олишингиз жоиз эмас. Ҳеч бўлмаса пул бериб, мен учун сотиб олиб келинг, кейин сиз билан алоҳида савдолашамиз деб айтинг. Олиб келгандан кейин қўлингизга олиб қайта савдолашинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat