Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Менга бир масалада ёрдамингиз жуда зарур. Илтимос ёрдам беринглар. Институтда ўқийман, Оллоҳга шукур 2 йилдан буён номоз ўқиб келаман. Қишда мен курс старистаси вазифасини ўз зиммамга олдим. Негаки сессиямни яхши баҳода ёпиш учун. Бизнинг гуруҳимиздаги курсдошларим ўқишга қизиқишмиди. Абитурентлик даврини яшаб қийналиб ўқиб ўқишга кирган талабалар эмас. Шунинг учун сессияни ёпиш учун пул сарфлашдан чекинишмайдилар. Бир ўқитувчим баҳо қўйиб бериш мақсадида яқинда гуруҳ номидан китоп оберишни сўради, оббердик. (Албатта ўқитувчи ҳам бизнинг ўқишга ҳоҳишимиз йўқлигини билип шу ишни қилишга мажбур бўлди.) Лекин ўша ерда мен жуда катта гуноҳ иш қилдим. Рамазон ойи эди рўза тутардим ўша пайтда бу гуноҳ ишни қилдиришга шайтон йўқ эди ва бу ишни қилишга қўрқардим. Рамазон ойи тугаши билан шайтонлар озод этилди ва мен шайтонга алданиб шу гуноҳ ишни қилдим. Яъни курсдошларимга олдиндан айтдим мен озим пул бермайман китопга шунга розимисизлар диганман. Лекин уларга китопнинг нархини баландроқ айтдим ва уларнинг менга бўлган ишончини суистемол қилиб улар орқасидан 80000 пул ишладим. Бу ерда мен ўқитувчимга пора бериш, курсдошларимга ёлғон гапириш, уларни омонатига хиёнат қилиш каби гуноҳларни қилдим. Энди Оллоҳга тавба қилиб сизлардан ёрдам сўрамоқдаман. Энди курсдошларимга бу воқеани айтолмайман. Чунки улар мени жуда хурмат қилишади. Мен бу пулларни ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда чиқаётган кимдир оператсия учун ёки бошқа сабабдан пулга мухтожларга курсдошларим номидан берсам мендаги қилган гуноҳим кечирилиши мумкинми. Аввало кечириш Оллоҳни қўлида. Лекин бошқа йўлини кўрмаяпман виждон азобидан қутилишни. Ҳозирда курсдошларимга баҳо олиб бериш мақсадида ўқитувчилар билан келишишга ҳам рози бўлиб юримман. Лекин курсдошларим дарсларга келишмасдан ўқимасдан,ўқитувчига ҳурматсизликлар қилиш билан муомилада бўлишган. Бу ерда мени қилаётган ишларим тўғрими яни уларни баҳо олиши учун ўқитувчиларга ялиниб юримман. Курсдошларим орасида қизлар ҳам бор улар турмуш қуришди ва фарзандли бўлишди шу сабаблар билан дарсларга келолмаганлар. Маслаҳат беринг устозлар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини қайтаринг. Нима расво иш қилганингизни айтишингиз шарт эмас. Уларнинг ҳаққларини бировларга садақа қилишингиз билан жавогарликдан қутилиб қолмайсиз. Валлоҳу аълам!