Ассалому алайкум! Бир синфдошим жуда яхши, одобли қиз аммо шу кунгача бахти очилмаяпти. Бунинг сабаби шуки унинг опаси ёмон йўлга кириб қамалган. Аммо бу умуман опасига ўхшамайди. Негадир совчилар келишмайди мабодо келишсаям фикрлари ўзгариб қолади. Ман унинг бахтига опаси зомин бўляпти деб ўйлайман. Саволим шуки шундай вазиятларда қиз нима қилса ё қайси дуоларни ўқиса бахтли бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаётни шариатга мувофиқ қилиш керак. Пешонани саждага қўйиб қодир бўлган Зот Аллоҳ таолодан сўраш керак. Валлоҳу аълам!