Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Солиҳа аёлларни сериал кўришлари

15:59 / 03.07.2018 | Muslima | 4408
Ассалому алайкум! Бизнинг баъзида сериал томоша қилишимиз умр йўлдошимизга малол келаяпти. Солиха аёлларимиз телевизорда намоиш этилаётган филмларни томоша қилишлари мумкинми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало шуни билиш керакки шариатимизда эркак ва аёлнинг аврати белгилаб қўйилган. Ўша авратларга тўғрида-тўғри қараш ҳаром бўлганидек сурат ёки киноларда қараш ҳам ҳаром ҳисобланади. Инсоннинг қорнига кирган ҳар бир луқмаси бутун баданда таъсирини ўтказганидек инсонни қалбига кирган нарсаларни ҳам бутун баданига таъсири бўлади. Айниган  нарсалар инсоннинг ичини кетказганидек Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар ҳам қалбни ич ўтки қилиб қўяди. Инсон еган луқмаси танасига озуқа ва куч бўлганидек қалбига кирган нарса ҳам уни ҳаракатга солувчи куч ҳисобланади. Қалбига нима кирса ҳаракати ҳам ўша томонга бўлади. Қуръон, амри-маъруф ва ҳадислар бўлса уларда айтилган томонга ҳаракат бўлади. Телевизорда яхшиликка тарғиб қилувчи саҳобалар ҳаёти Қуръон мусобақалари, охиратни эслатувчи нарсаларни кўриш жоиз. Бошқалари эса жоиз эмас. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади: 

 وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْؤُولاً۝ 

36. Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир.
Кўз ҳам, қулоқ ҳам, дил ҳам ҳар бир нарсадан масъулдир. Бу дунёда бўлмаса, у дунёда албатта масъулдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat