Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бўйнимдаги қарзлар

00:00 / 19.10.2010 | eski savollar | 2259
Ассалому алейкум ва рахматуллоҳу ва барокотуҳ.Менга намоз фарз бо'лганидан бери намоз о'қимаганман,ро'заларни ҳам тутмаганман.Яқинда Оллоҳ менга мо'минлар қаторидан бо'лишликни насиб этди.Намоз о'қий бошладим.Ро'за ҳам тутдим.Энди сиздан со'рамоқчи бо'лганим:1.Аввалги қазо намозларни ҳар кун хуфтондан со'нг,Витр намозидан олдин о'қиш керакми,ёки тун ярмида туриб о'қиган ма'қулми?Ёки ҳар намоздан со'нг,масалан бомдоддан со'нг бомдод қазоси,пешиндан со'нг пешин қазоси ва ҳ.к. қилиб о'қиса ҳам бо'ладими?2.Тутмаган ро'заларимни қандай қазосини адо этай,ҳар душанба,пайшанба кунлари тутсам бо'ладими?3.Рамазонда ро'за тутиб,бузиб қо'йса тарофоти қандай бо'лишини о'қигандим.Лекин Пайг'амбаримиз с.а.в. нинг суннатларини ният қилиб ро'за тутсаю,нохостдан бузиб қо'йса,унинг тарофоти қандай бо'лади?То'г'ри ё'лни топиб олишимиз учун Оллоҳ сиздай илмлини яратгани учун беҳисоб ҳамду санолар бо'лсин.омин.Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтлардан бошқа барча вақтларда қазо намоз ўқийверса бўлади.2. Ўзингизнинг ишингиз. Имконингизга қараб тутаверинг.3. Фарз бўлмаган рўзани бузган одам, ўрнига бошқа бир кун тутади.

Топ рейтинг www.uz Openstat