Ассалому алайкум! Шайҳ ҳазратлари, закот юзасидан сизга 3 та савол билан мурожаат этмоқчиман, жавобингиз учун олдиндан ташаккур. 1). Қурилаётган дўконим бор қурилиш ишлари ҳали ниҳоясига етказилмаган чала ҳолда, шу дўкондан ҳам закот бериладими? 2). Ўзимни яшаётган уйимдан ташқари яна уйим бор у уйимда укам оиласи билан туради ўша уйдан закот бериладими? 3). Чала қурилган уйим бор, у ерда ишлаб чиқариш билан шуғулланаман. Ишлаб чиқараётган маҳсулотимдан закот бераман, ўша ишлаб чиқариш йўлга қўйилган чала қурилган уйимдан ҳам закот бераманми?
– Ва алайкум ассалом! 1. Берилмайди.
2. Берилмайди.
3. Берилмайди.