1. Хикоя ва романларда мавжуд булмаган одамлар ва ходисалар хакида суз боради. Бу каби адабиётлар кайсидир мавзуга эътиборни каратиб, ибрат булади. Аммо якинда Пайгамбаримиз :сав нинг «Энг ёлгон гап – икки кузи билан курмаган нарсани курдим, демокдир» деган сузларини укиб колдим ва хикоя ва роман ёзиш хам ёлгон тукишга кирмасмикин деган савол кийнай бошлади. Кейин уша хикоялар ичида кахрамонларнинг туш куришлари хам булиши мумкин. Пайгамбаримиз с.а.в нинг ёлғон туш тукиш хақида хадислари бор. «Кимки ёлгон туш тўқиса, қиёматга унга икки қилни бир бирига боғламоқ амр қилинади, аммо у қанча уринса хам эплай олмайди». Умуман олганда хаётда бўлмаган ходисалар хақида тўқиб ёзиш (ибрат учун бўлса хам) тўғрими ёки бу хам ёлғоннинг бир турига кириб қоладими? 2. Эр ёки хотин вафот топиши билан улар бир бирларига номахрам бўладиларми? 3. Исломда вақтинчалик махрамлик борми ёки бу хам мутъа никохи каби нарсами? 4. Агар инсонда маълум бир микдорда ортикча пул булса, уни бирор камбагал-фақирга берган афзалми ёки Исломга фойдаси тегадиган манбаларга (китоб, кино, болалар учун филм) тайёрлашга харажат килиш афзалми? 5. Аёл киши учун Фарзи Айн бўлган ила нима? 6. Рак касаллигининг охирги стадияларида оғрик қолдириш учун морфий каби наркотик моддалардан укол қилинади. Шундай холатда бу каби моддалардан фойдаланиш жоизми? 7. Спиртли ичимлик ичиб ва шу сабабли оламдан утган, қайси диндан эканлиги номаълум бўлган кишининг хаққига дуо қилиш жоизми? 8. Аёл киши хаёти давомида бир неча кишига турмушга чиққан бўлса, у жаннатда қайси эри билан бирга бўлади? 9. Қизимга соғлиги яхши эмаслиги туфайли докторлар художественный гимнастика билан шуғуллансин дейишди. Аммо хўжайиним иккиланиб турибдилар: «Бу яхшимикин ёки кейинчалик бирор зарари бўлсачи тарбиясида» дея. Шундай жойларга қизларни бериш яхшими? Жавобларингиз учун олдиндан рахмат. Аллох рози булсин, Хазрат.
1. Бу масалани атрофлича ўрганган уламоларимиз, ҳамма билгани учун ва бадиий адабиётнинг ўрнини ҳисобга олиб бадиий асарларга рухсат беришган.2. Ҳанафийлар ўлган аёл кишини эри ювса ёки ушласа бўлмайди. Чунки уларнинг орасидаги
никоҳ кесилган бўлади, дейдилар. Кучли қавлга қараганда эр аёлининг ўлигига назар солса бўлар экан. Чунки, назар ушлаш ва ювишдан кўра енгил нарса.
3. НИКОҲИ ВАҚТИНЧАЛИК ҲАРОМ БЎЛГАН АЁЛЛАР
Икки аёлдан бирини эркак деб фараз қилинганда унга иккинчиси ҳалол бўлмайдиган аёллардан бирининг никоҳи ва иддаси иккинчисининг никоҳини ва мулк юзасидан яқинлик қилишни ҳаром қилади.Мулк юзасидан дегани чўри сифатида деб тушунилади.Мисол келтириш йўли билан юқоридаги иборани англашга интиладиган бўлсак, опа сингил бор. Улардан бирини эркак киши деб фараз қилсак, у иккинчисига уйлана олмайди. Чунки опасига ёки синглисига уйланиш ҳаром қилинган. Бас, улардан бири бир кишининг никоҳида бўлса, унинг устига иккинчисини олиб бўлмайди. Ёки бири бир кишидан бўлган талоқ иддасида ўтирган бўлса, худди ўша одам иккинчисини никоҳига олиши тўғри эмас. Қадимги, қулчилик ҳукм сурган вақтда опаси ўз билан никоҳда бўлган аёлни чўри қилиб олиш ҳам мумкин бўлмаган.Мисол учун, аёл билан унинг аммасини олиб кўрайлик. Агар аёлни эркак, деб фараз қилсак, эркак киши ўз аммасига уйланиши ҳаром. Агар аммани эркак, деб фараз қилсак, эркак киши ўз ака-укасининг қизига уйланиши ҳаром. Бошқаларни ҳам шундоқ қилиб солиштириб чиқса, маҳрамлар орасини жамлаб бўлмаслик чиқади.Юқорида ўрганган оятимизда бу тоифанинг ҳам зикри келган.
«Опа-сингилни қўшиб олмоғингиз ҳаром қилинди».
Яъни, бир киши ўз никоҳида турган хотинининг опа-синглисига уйланиши мумкин эмас. Бундай никоҳнинг ҳаромлиги вақтинчадир. Агар никоҳида турган опа ёки сингил ила никоҳ алоқаси узилса, у ҳолда унинг опаси ё синглисига уйланса бўлаверади.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёл билан унинг аммасини ёки холасини қўшиб хотин қилмоқликни ман қилганлар. Бундай никоҳлар қариндош хотинлар орасидаги муносабатларни бузадиган бўлгани учун ҳам ҳаром қилинган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёл ва унинг аммасини ҳамда бир аёл ва унинг холасини жамланмас», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳо дейдиларки:«Эй, Аллоҳнинг Расули, синглим Бинти Абу Суфённи ўз никоҳингизга олинг», дедим.«Сен шуни хоҳлайсанми?» дедилар.«Мен сизни фақат ўзимники қилмоқчимасман. Яхшиликда менга шерик бўладиган энг маҳбуб шахс синглим», дедим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, бу иш менга ҳалол бўлмас», дедилар. «Эй, Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, биз сизнинг Дурра бинти Абу Саламани никоҳингизга олмоқчи эканингиз ҳақида гаплашмоқдамиз», дедим.
«Умму Саламанинг қизиними?» дедилар.«Ҳа», дедим.
«Аллоҳга қасамки, агар у менинг қарамоғимда бўлмаганида ҳам, менга ҳалол бўлмас эди. У менинг эмикдош биродаримнинг қизи. Мен билан Абу Саламани Сувайба эмизган. Менга қизларингизни ва сингилларингизни тақдим қилманглар», дедилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ал-Заҳҳок ибн Феруздан, у киши отасидан қилган ривоятда: «Мусулмон бўлганимда икки хотиним бир-бирига опа-сингил эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан бирини талоқ қилишимни буюрдилар», дейди.
4. Бундай ҳолатда вазиятга қаралади. Қай тараф муҳтожроқ бўлса, ўша тарафга сарфланади.
5. Саволингиз тушунарсиз.
6. Фуқаҳоларнинг аксари жарроҳлик амалиётларида беморга банжни ишлатиш жоизлигини таъкидлаганлар.Қадимги уламолардан Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳидан сурункали бангиликка мубтало бўлган одамни даволаш ҳақида сўралганда. Унинг ақлини ва ҳаётини соқлаб қолиш учун гиёҳванд моддани бериб туриб, аста-секин қисқартиб бориб даволаш жоизлиги ҳақида фатво берганлар.
8. Насиб этса, ўзи истагани билан.Шариат рухсат берган ва кўрсатган нарсаларга амал қилган ҳолда, соғлиқ учун мумкин.