Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

РЎЗАДОР ОДАМ КАСАЛЛАНИШИ

00:00 / 25.08.2009 | eski savollar | 3125
Ассалому алайкум Шайх жаноблари сизнинг маслахатингиз керак бўляпти. Мен рўза тутгандим бироқ рўзанинг иккинчи кунидаёқ соғлигим ёмонлашиб қолди яни кам қонлик ва ўт яхши ишламай ошқозонимда гострит ҳам бор холсиз бўлиб ўрнимдан туришга кучим қолмайди, лекин ўзим рўза тутишни 11 ойдан бери ният қилиб кутгандим бироқ оч қолмайман фақат организмим бардош бера олмагани учун вақтинчалик рўзани юбордим 2,3 кун даволаниб тутиш ниятим бор, шу даволаниш муддатидаги кунларимни кейин қайси тарзда тутиб беришим керак ёки бундай холда яни рўза тутиш мумкин эмасми соғлигим ёмонлашадиган бўлса, докторларга қараса менга мумкин эмас деяпти бироқ исломий тушунчали доктор топиб сўрашим қийин бўляпти. Фақат ўз хохишим рўзадан бенасиб қолиш ниятим йўқ.Менга маслахат беринг ИЛТИМОС.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўзингизга қаранг. Дард зиёда бўлса ёки тузалиши ортга суриладиган бўлса, рўзани қазо қилиб, тузалганда тутишга рухсат бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat