Ассалому алайкум! Менинг бир саволим бор эди: Қуръонни қайси тилда ўқиган яхши ёки қайси тилда ўқиш шарт? Мен компьютерда ўзбекчасини ўқисам бўладими? Ёки арабчасини ўқийми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат!
- Ва алайкум ассалом! Қуръони Карим бошқа тилга ўгирилса, соф ҳолдаги Қуръонлиги қолмайди. Ҳатто унинг бирорта сўзини бошқа бир арабча сўз билан алмаштирилса ҳам, Қуръонлиги қолмайди. Шундай бўлгандан кейин «ўзбекча Қуръон», «тожикча Қуръон» ёки шу каби ибораларни қўллаш ҳам мутлақо нотўғридир. Улар «Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча ёки тожикча таржимаси» дейилади. Маънолар таржимасидан ўқилган арабча оятларнинг маъноларини англаб етишда фойдаланилади.
Сиз жуда ҳам улуғ ишни қилмоқчи экансиз. Баракалла! Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдам берсин.
Валлоҳу аълам.