Ассаламу алайкум, Устоз. Мен 1 пора Қуръон (Наба порасини) ёдлагандим. Лекин, устозсиз ёдлагандим. Асосан, Мп3 лар орқали, ҳар замонда илмли кишилардан сўраб олардим. Ҳозирги кунда ўша сураларнинг кўпчилиги ёдимдан кўтарилиб кетган. Чунки, кўпроқ ёдлашга интилиб, сураларимни мустаҳкамламай, кейингисига ўтиб кетаверганман. Ҳозир бу ишимдан афсусдаман. Яқинда бир ҳадис ўқиб қолдим. Унда ёдлаган сураларини унутиш ҳасратли оқибатларга олиб келади, дейилибди. Мен ҳам ўша ҳасратга дуч келишдан қўрқяпман. Ҳозирги кунда ҳаракат қилсам хам қайта ёдлашим қийин бўляпти. Ёки, устозсиз ёдлаганим мени У ҳасраткаш тоифадан бўлишимдан сақлайдими? Барибир, қайта ёдлашга ҳаракат қиламан. Жавобингизни кутиб қоламан. Катта раҳмат.