Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилавий намоз ўқишда сафнинг ҳолати

17:53 / 13.07.2018 | Mizrob | 6524
Ассалому алайкум! Уйда акам, синглим, янгам ва мен намоз ўқиймиз. Агар акам имом бўлсалар у кишининг орқаларида мен, синглим ва янгам бир қаторда туриб ўқиймиз. Мен ўғил боламан. Шундай қилишимиз тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз алоҳида бир сафда, сингиз, янгалар алоҳида орқа сафда туришлари керак. Эркак билан аёл бир қаторда туриб фарз намозларини ўқишса шу намозларни қайта ўқишлари фарз. "Кифоя" китобида қуйидагича келган. 

عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشْعَرِيِّ  رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَ كَانَ النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصُفَّ الرِّجَالَ أَوَّلًا ثُمَّ الْغِلْمَانَ خَلْفَهُم رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ وَيَجْعَلُ الرِّجَالَ قُدَّامَ الْغِلْمَانِ، وَالْغِلْمَانَ خَلْفَهُمْ، وَالنِّسَاءَ خَلْفَ الْغِلْمَانِ  

Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафга аввал эркак кишиларни, сўнгра ўғил болаларни тизар эдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Аҳмаднинг лафзида:
«Эркакларни ўғил болалардан олдин, ўғил болаларни уларнинг ортига ва аёлларни ўғил болалар ортига қўяр эдилар», дейилган.
Такбири таҳрима ва адода икковлари шерик бўлган мутлақ намозда аёл киши 
(сафда) эркакка тенглашиб қолса ва у (эркак) аёлга имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози фосид бўлади (бузилади).
Чунки эркак олдинга ўтиш ҳақидаги амрни бажармади.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ صَلَّى النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  فِي بَيْتِ أُمِّ سُلَيْمٍ، فَقُمْتُ وَيَتِيمٌ خَلْفَهُ، وَأُمُّ سُلَيْمٍ خَلْفَنَا رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ  

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйида намоз ўқидилар. Мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида турдик. Умму Сулайм эса бизнинг орқамизда турди».
Тўртовлари ривоят қилишган.
Агар аёл киши эркак киши билан бир сафда турганда намоз бузилмаганида, ёлғиз киши бир ўзи саф тортиши мумкин бўлмагани учун, Умму Сулаймнинг бир ўзи сафда туришига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат бермаган бўлар эдилар.
Бўлмаса, аёлнинг намози (бузилади).
Чунки аёлнинг иқтидоси тўғри бўлмади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat