Ассалому алайкум! Устбоши бўлатуриб эркак кишини аврати ҳисобланган жойини беркитиб қолган жойи очиқ ҳолатда намоз ўқиса, бирор бир макруҳ билан намозини адо қилган бўлиб қолмайдими? Сўраганимнинг сабаби бир инсон аврати бекик ҳолатда, лекин кўйлаксиз ўқиётган эди. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бу намоз ўқигувчининг қалбидаги ниятига боғлиқ. Ўзини Аллоҳнинг хузурида ожиз эканлигини изҳор қилиш учун шундай намоз ўқиса, ниятига яраша савоб олаверади. Фуқаҳолар буни макруҳ бўлмайди деганлар. Агар авратим бекилган деб, кимни хузурида тургани ва Аллоҳ таоло олдига кийиниб борадиган одамларчалик ҳам кўрмаса, ўзи билади. Валлоҳу аълам.