Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғийбатдан сақланиш учун нима қилай?

00:00 / 24.10.2010 | eski savollar | 2574

Ҳазрат, ғийбатдан сақланиш учун нима қилай? Бизнинг ишxонада хотинлар ҳам ишлайди, ғийбатсиз кун йўқ, деса ҳам бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввало, ғийбатчи қиладиган ғийбати туфайли Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлишини билиб қўйиши керак. Шунингдек, унинг савоблари ғийбат қилинган одамга олиб берилишини, агар савоби бўлмаса, нариги одамнинг гуноҳлари унга олиб берилишини ҳам билиб қўйсин.

Ғийбат пайти бўлиб қолса, ўзининг айблари ҳақида ўйласин ва уларни тузатишга киришсин. Ўзининг айблари бўлатуриб, бошқаларни айблашдан уялсин.

Агар ўзини айблардан холи деб билса, ўшанга шукр қилиш ила машғул бўлсин. Ғийбатчилик билан ўзини ўзи ифлосламасин. Ўзини биров ғийбат қилишини истамаганидек, ўзи ҳам ўзгаларни ғийбат қилишни истамасин.

Ғийбатга боис бўлган сабабга назар солсин ва ўша сабабни йўқ қилиш пайидан бўлсин. Дарднинг давоси уни келтириб чиқарган сабабни йўқ қилиш билан бўлади.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077 

Топ рейтинг www.uz Openstat