Ассалому алайкум! Нафсни тийиш ҳақида кўплаб ҳадислар айтилган, нафснинг ҳаққини ҳам беришлик ҳақидаги ҳадислар бор. Булар ўртасидаги мўтадилликни қандай топишлик мумкин.
– Ва алайкум ассалом! Жуда яхши савол берибсиз. Бу кўп йиллар тажрибадан ўтказган инсонлардан маслаҳатлашиш билан маълум бўлади. Шунинг учун Ислом уммати ҳар бир бола ва қизни ақллай бошлагач албатта бир солиҳ инсон ва солиҳа аёллар тарбиясига топширишган. Шу сабаб ҳам илм ўрганишган ҳам илмини ҳаётга татбиқ қилишган ҳар қандай муаммога дуч келишса улар билан маслаҳатлашган ва мўтадилликни улардан ўрганишган. Ҳозирги уммат ҳам шу ишга ўта ўта муҳтож. Ҳатто яхши илм соҳиби бўлган кишилар ҳам. Валлоҳу аълам!