- Қазо намози тўрт ракъатли бўлсаю, йили, куни тайини бўлмаса, барча ракъатларда зам сура қилинади деган уламолар бор.- Бир намозни вақтида ўқилса адо дейилади. Вақтидан кейин ўқилса қазо дейилади. Иложи борича намозни қазо қилмаслик керак. Узр ила ўтиб кетса, қазосини ўқиш керак бўлади.Қилиниши лозим нарсани белгиланган вақтидан кейин қилишни қазо дейилади.Имом Бухорий ва Муслимлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозидан ухлаб қолса ёки уни эсдан чиқариб қўйган бўлса, эслаганда уни ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффороти йўқдир», деганлар. Ухлаб қолган ва эсдан чиқарган одамга дангасалик ёки қасд ила намозни тарк қилган одам қиёс қилинади. Чунки намознинг фарзлиги ҳар доим зиммада бордир. Фарз нарсани қилинмагунча зиммадан тушмайди.