Ассалому алейкум! Шайҳ ҳазратлари!Бизнинг уйимиз котта, акамла битта кучукни боқадила у бо'ш юради. Уйимизда мендан бошқа ҳеч ким номоз о'қимайди. Итнинг ҳаром эканлигини биламан лекин бу нарсани акамга тушунтиролмаямман. Манга айтишдики ит олдиндан о'тсаям тоҳарат бузилади , о'қиган номозларин о'тмиди диб! Нима энди уйимда ит бор диб номоз о'қимаслигин керакми.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аввало акангизга ит боқиш тўғрисидаги дийний кўрсатмаларни ўқитишга ёки тинглатишга ҳаракат қилинг. Қолаверса, сиз айтган ва бошқа ҳолатларда намоз бузилмайди. Бемалол ўқийверинг.