- Ва алайкум ассалом! Албатта уларни зиёрат қилишингиз, ҳолидан хабар олишингиз керак бўлади. Аёл киши бегона эркаклар билан зарурат юзасидан муомала қилишига шаръан рухсат бор. Шаҳват юзасидан бўлиши жоиз эмас. Ҳадисларда инсонларга ташаккур билдирмаган, шукур қилмаган инсон Аллоҳга ҳам шукур қилмаган ҳисобланади – дейилган. Валлоҳу аълам!