Ассалому алайкум! Олдин ҳам идда тўғрисида сураган саволимга "Зарурат бўлиб касалхонада етилган кун учун, қўшимча идда ўтириш шартмас яни 4 ою 10 кун ўтириш кифоя қилади" деб жавоб берган эдингиз. 1. Лекин, онамларга ушбу савол жавобини кўрсатдим. Онам бу ерда кифоя қилади дейилган, ўтирилмасин дейилмаган деб уйламоқдалар. Яна қўшимча касалхонада булган кунлари ҳисобига қўшимча утирсалар савоби кўпроқ бўлса қўшимча утираман деяптилар, бунда 4 ойу 10 кунлик муддат бузилиб қолмайдими? Яни Идда тугагач бирорта ўсма ёки қаламни олиб пардоз қилса ҳам иддадан чиққанлигининг аломати бўлаверади. Чунки идда тугагадан кейин ҳам аза тутиш, ҳаром амал ҳисобланади деб укидим. 2. Идда 4 ойу 10 кун қандай хисобланади, яни ойлар саналиб кейин 10 кун қўшиладими? Мисол учун отам 24 октябрда вафот этган бўлсалар, онамни иддалари кайси куни чикади? Жавоб учун олдиндан рахмат, бу ердаги жавобни уқиб онамни кўнгиллари таскин топади деб Сизларга қайта мурожаат қилишга жазм қилдим
– Ва алайкум ассалом! 4 ой 10 кун муддат ўтса бўлди. Унинг ичида касалхонада бўлгани ҳам ёки билмасдан ўтказиб юборган кунлари ҳам кираверади. Қайта ўтиришга асло ҳожат йўқ. 17-ражаб куни иддаси чиқади. Бу Март ойининг 1-кунига тўғри келади. Валлоҳу аълам!