- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Дуо қилинглар ижобат қиламан” деб айтган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сўрасанг Аллоҳ таолодангина сўра, ёрдам талаб қилсанг Аллоҳ таолодангина талаб қил” деган бўлсалар Аллоҳ таоло ва расулини қўйиб бошқа нарсадан нажот излашни нима кераги бор?! Тафсир китобларини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўқиб юрган суннат дуоларини ўқисангиз қайси ўринда нима қилиш кераклигини батафсил ёритиб қўйилган. Бошқа нарсага ҳеч қандай ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!