Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кечиримли бўлиш

06:52 / 20.12.2017 | Dilorom | 6921

Ассалому алайкум! Каналдаги савол жавобларни ўқиб тураман. Кўп нарса ўргандим. Одам кечиримли бўлиши керак, буни биламан. Лекин хаёлимдаги ёмон фикрларни кеткизолмайман. Бир хилларда одамни шунчалик ёмон кўриш мумкинми деб қўрқиб кетаман. Буни даволаса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг раҳаматини умид қилсангиз кечиришни ҳам ўрганинг. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу доимий садақа қилиб нафақасини қилиб турадиган саҳоба, қизлари Оиша онамизга ифк(зинога нисбатини бериш) туҳматига аралашиб қолди. Қанчалар нафратланадиган иш қилганини ўзингиз тасаввур қилаверинг. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ундан нафақасини тўхтатиб қўйдилар. Шунда Аллоҳ таоло “Нур” сурасида:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ وَمَن يَتَّبِعْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ فَإِنَّهُ يَأْمُرُ بِالْفَحْشَاء وَالْمُنكَرِ وَلَوْلَا فَضْلُ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَتُهُ مَا زَكَا مِنكُم مِّنْ أَحَدٍ أَبَدًا وَلَكِنَّ اللَّهَ يُزَكِّي مَن يَشَاء وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ۝

21. Эй иймон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашманг. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, у фаҳш ва мункарга буюрадир. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида, абадул-абад ичингиздан бирор киши поклана олмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини поклар. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Оиша онамиз гапларида давом этиб, яна қуйидагиларни айтадилар: «Аллоҳ таоло мени оқлаш учун ушбу оятларни нозил қилганида, Абу Бакр (у киши қариндош бўлгани ва фақирлиги учун Мистоҳ ибн Асосага нафақа бериб турар эдилар): «Аллоҳга қасамки, Оиша ҳақида қилган гапи учун Мистоҳга абадий ҳеч нарса бермайман», – дедилар. Шунда Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди:

وَلَا يَأْتَلِ أُوْلُوا الْفَضْلِ مِنكُمْ وَالسَّعَةِ أَن يُؤْتُوا أُوْلِي الْقُرْبَى وَالْمَسَاكِينَ وَالْمُهَاجِرِينَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلْيَعْفُوا وَلْيَصْفَحُوا أَلَا تُحِبُّونَ أَن يَغْفِرَ اللَّهُ لَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝

22. Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар яқин қариндошларга, мискинларга ва Аллоҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга (нафақа) бермасликка қасам ичмасинлар, бас, афв этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳнинг сизларни мағфират қилишини севмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Абу Бакр розияллоҳу анҳу дарҳол: «Ҳа! Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ мени мағфират қилишини хуш кўраман, – дедилар ва Мистоҳга бериб юрган нафақаларини қайтадан жорий қилдилар. Сўнгра: – Аллоҳга қасамки, бу нафақани ундан ҳеч узмайман, – дедилар». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Аллоҳ таоло сизга ҳам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга берган мукофотни хоҳласангиз ғанимат билиб фойдаланиб қолинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat