Ассалому алайкум! Ҳурматли «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати жамоаси, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин ва умрингизга барокатлар берсин. Сизлардан сўрамоқчи бўлган саволимиз шуки, хозирги пайтда барча тинчлантирувчи дори воситаларини таркибида ёки тайёрланиш жараёнида спирт моддаси қатнашган. Доктор белгиламаган, яъни ихтиёрий равишда, асабни тинчлантиришгагина истеъмол қилинса бўладими? Ушбу савол масаласи бўйича қидириш хизматидан жавоб топа олмадим. Жавобингизни телеграм каналига хам жойлаштирсангиз илтимос. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Истеъмол қилса бўлади. Валлоҳу аълам!