эшон домла ҳақида
Шайх ҳазратлари, қуйидаги саволим бор эди.Шаҳрихонда Даврон қори дегсн эшон домла бор. У кишини уйларига водийни ҳар жойидан одамлар келишади. Ко'пчилик шифо талабида, фарзанд талабида ва ҳоказо...Домла уларни дардларини эшитади ва ҳожат намози о'қишга буюради. Ко'пчилик сиқилган, турмушдан ажраган ёш жувонлар ҳам, катта ёш, хуллас ҳаммаси у ердаги мас'ала ва ривоятларни эшитиб таскин топишади, енгил тортишади.У киши дастлаб Қур'они каримдан малум сураларни о'қиб ҳаммага дам соладилар, ва о'қиш пайтида ко'зларингни юмиб, э'тиборни жамлсб о'титинглар, дейдилар.Ва о'қиб бо'лгач, кимга нимс ко'ринди, деб савол ташлайди о'ртага.Шунда о'тирганлардан ба'зилари, уларга оқ кийинган оппоқ соқолли отахонлар ко'ринганини, ва бир нималар қилишни тавдия қилишганини гапириб беришади.Масалан, бир аёлга маг'зава ва ювиндини бир жойга то'кма, деб айтишганмиш. У аёл шундай қилгач дардидан халос бо'либди.Яна бир йигитга ко'ринишганда, у бола қабристонда бавл қилганмишда, энди унга қабристонга деб бир ҳо'роз со'йишга буюрганмиш у отахонлар.Мен со'рамоқчи бо'лганим, ҳақиқатда о'ша ерга бориб, у домла сабабчи бо'либ шифо топаётганлар ко'п экан, ҳатто ба'зи докторлар ҳам тавсия қилишади о'ша ерга боришни.У домла ҳам, шифо Аллоҳдан эканини, ёлг'из Унинг о'зидан со'раш кераклигини қайта-қайта такрорлайди, ва намозга, хусусан ҳожат намозига буюради.Мен тушунмаган жойи, ҳалиги "отахонлар" масаласи.Шунга, у кишини ҳузурига бориш жоизми ёки ё'қми?Жавобингиз учун раҳмат.Аллоҳ рози бо'лсин.
- “Отахонлар” – жинлар. Бориш мумкин эмас.