Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир томчи сийдик теккан (ички кийим) ҳақида

19:08 / 08.08.2018 | Yusuf | 10274
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ўзимда учраб турадиган ҳолат бўйича савол бермоқчиман. Таҳоратдан олдин яъни намоздан ташқари вақтларда ҳожат чиқарганимда бироз кутаман негаки яна қолган сийдиклар ҳам чиқиб кетиши учун. Барибир бир неча томчи сийдик чиқиб ички кийимимга тегади. Шу билан намоз ўқишлик жоизми ёки умуман сийдик тегмаган яъни ювилганини кийиб ўқишлик керакми? Одобсизлик қилган бўлсам узур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тегмаслиги учун салфетка қўйиб олинг. Сийдик теккан жойининг катталиги пиёланинг орқа томоничалик ҳажмда бўлса у билан ўқилган намоз жоиз, лекин макруҳлик билан адо бўлади. Ундан катта ҳажмда бўлса намоз адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat