Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Товуқ эмбрионидан олинган дори

14:58 / 11.08.2018 | mfx | 3181

Ассалому алайкум! Менда "неспецефический язвенный колит" касаллиги бўлиб, касалликни буткил даволаниш чораси хозирча маълум эмас экан. Доимий дориларни қабул қилиб пархезда юришим керак. Фақат қатъий режимда пархезда юрса касаллик ривожланмайди. Врач бошқа дорилар қатори хайвондан олинадиган "панкреатин" ва "эрбисол экстра" дориларини хам ёзди. Панкратин чўчқа ёки мол ошқозон ости безидан олинар экан. Юртимиздаги бу дорилар асосан чўчқадан олинган ёки халоллиги маълум эмас. Халол панкреатинни эса врачнинг айтиши бўйича хозирги кунда бизни юртда топишнинг иложи йўқ экан, чет элларда бор экан. Ушбу дорини ичмасам касаллик ривожланиши мумкин. Халолини чет элдан олдириш керак экан. 1. Савол. Халол панкреатин топулгунча ёки топилмай қолганида харом ёки халоллиги маълум бўлмаган панкреатинни қабул қилишим жоизми? Изох бу дорини доимий хар овқатланишда қабул қилишим керак. Қачон тўхтатишни касаллик тузалишига қараб доктор хал қилади. 2.савол. Эрбисол экстра дориси бўйича. Ушбу дори товуқ эмбриони тўқимасидан олинар экан (Произведен из эмбриональной ткани куриных зародышей). Бу дори касалликларга қарши иммунитетни ривожлантирар экан. Маълум бўлишича мени кассалигимга хам анча ёрдам берар экан. Бу дорини қабул қилишим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар сахар диабети каби инсулиндан бошқа нарса топилмагандек дардингизга ҳам ўшандан бошқа дори бўлмаса истеъмоли жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat