Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайта ҳисоблаш

04:50 / 15.03.2022 | Komil | 786

Ассалому алайкум! Ман реклама бўйича хизмат кўрсатиш корхонасида юристман. Исмим Комилжон! Биз мижозларга реклама жойлаштириб берамиз. Сотувда рекламани турли пакетлар бўйича сотамиз, яни 3 ойлик пакет, 6 ойлик пакет, 1 йиллик пакетлар, мижоз қанча узоқ муддатли пакет олса, нарх шунга қараб арзонлашиб бораверади, яни 3 ойлик пакет ҳар ойига 20 млндан бўлса, 6 ойлик пакетда ҳар ойга 10 млн, 12 ойлик пакетда ҳар ойига 5 млн сўмдан тўлов қилиши керак. Мижоз билан переговор қилинганда ушбу пакетлар тақдим этилади, у эса ўз ўзидан 12 ойлик пакетни танлайди. Сабаби ҳам арзон, ҳам 12 ой ишлайди. Лекин шартномамизда битта пункт бор, агар мижоз 12 ойлик пакетни олса, уни 12 ой ишламасдан олдинроқ масалан 4 ойда, 5 ойда бекор қилса, у уша 12 ойлик пакетни пулини яни шартномани умумий қийматини тўлаши керак. Яна ҳам оддий тушунтирсам, 5 млндан 12 ойга ишласа 60 млн тулаши керак, агар 4 ойда шартномани бекор қилса аслида 20 млн тулаши керак, лекин биз шартномада 60 млн тулаши керак деб курсатганмиз. Мижозлар буни базилари ўқийди базилари ўқимайди ва имзо чекади, кейин қанчадир пайт маслан 5 ой, 6 ой, ёки базилар 1 ой ҳам ўтиб мижоз рекламадан кутилган эффектни олмай рекламани тўхтатиш тўғрисида бизга муроажат қилади, биз шартнома муддатидан олдин бекор қилинса, шартнома тўлиқ суммасини тўлашинг керак деб мижозга айтамиз, кейин у билан судлашамиз. Саволим шундан иборатки, 1.шундай мазмунда шартнома тузиш мумкинми? 2.Шариат юзасидан Шартнома тузишдан олдин, мижозга оғзаки равишда шартнома шартларини батафсил тушунтиришимиз керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Шартномангиз матнини кўриб чиқмасдан ҳукм айта олмаймиз. Умумий қоидага кўра ижарачи эътиборли узр туфайли шартномани муддатидан аввал бекор қилиши мумкин. 

2). Битим тузишда икки тараф барча шартлар билан тўлиқ танишиб чиқиши шарт. Бу оғзаки ёки ёзма кўринишда бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat