Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат беринг !

00:00 / 22.11.2010 | eski savollar | 1876
Ассалому Алейкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. "Бу дунё оҳират ҳаётини олдида энг арзимас нарсадир" эшитганимдан со'нг, бу дунёга умуман қизиқишимни ё'қотдим. Маслаҳат беринг устоз...Илтимос менинг ҳақимга дуо қилиб қо'йинг Аллоҳ таолонинг о'зи то'гри ё'лга солиб қо'йсин. Бизларга ҳам сизга о'ҳшаб ҳайрли илм соҳиби бо'лишни Аллоҳ таолининг о'зи насиб айласин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ислом бу дунё ва охиратга бўлган муносабатда ҳам мўътадилликни йўлга қўйган.Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримнинг «Қосос» сурасида қуйидагиларни айтади:«Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас», (77-оят).Аллоҳ таоло берган молу дунёга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ушбу ояти каримада ўз аксини топган. Мусулмон банда қўлига молу дунё тушганда ўзини худди шу оятга мос тутмоғи лозим.«Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин...»Мусулмон одам, аввало, Аллоҳ берган молу дунё билан охиратни излашга интилади. Яъни, молу мулкини шариатда кўрсатилган, охиратда фойда берадиган жойларга сарфлайди. Ҳаром-хариш, гуноҳ, фисқу фужур ва беҳуда ишларга сарф этмайди. Чунки, беҳуда ишларга сарфланган молу дунё бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам фойда бермайди. Аксинча, икки дунёда ҳам зиён келтиради. Лекин мусулмон одам охиратни ўйлаб, бу дунёсини тарк қилиб–унутиб ҳам юбормайди.«...бу дунёдаги насибангни ҳам унутма.»Бу дунёда ҳам яхши яшаб, Аллоҳ берган молу дунёдан ҳалол йўл билан, такаббурлик қилмай фойдаланади. Чунки, Аллоҳ таоло ҳалол-пок ризқ-ларни бандалар фойда, ҳузур ва лаззат олишлари, сўнгра уларни берган зотга шукр қилишлари учун яратган. Ана шунда тавозуъли, ширин ва бахт-ли-саодатли ҳолга эришилади.«Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил.»Ҳалол-пок молу дунё Аллоҳнинг бандасига берган ҳадяси ва яхшилигидир. Ўша илоҳий неъматдан баҳраманд бўлган ҳар бир банда бошқа одамларга ҳам яхшилик қилиши керак. Турли сабабларга кўра ноқулай иқтисодий ҳолатга тушиб қолган биродарларига ёрдам бериши, бева-бечора, фақир-мискинларнинг ҳолидан хабар олиши, мусулмонлар манфаати йўлида хайру эҳсонлар қилиши шу жумладаги ишлар қаторига киради.«Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас.»Молу дунёга қувониб, унга ишониб, бузғунчилик–фасод ишларга берилиш ҳеч тўғри келмайди. Аллоҳ бузғунчиларни хуш кўрмайди. Шунинг учун, улар икки дунёда хору зор бўладилар.Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин!

Топ рейтинг www.uz Openstat