Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хафа қилган инсонни топа олмаса

17:13 / 07.10.2022 | Abdulloh | 1220

Ассалому алайкум! Мен анча йил олдин бегона бир инсонни хафа қилганман. У менга "сиз ҳам менга ўхшаб айтган гапингизнинг устидан чиқа олманг" деб дуо қилган эди. Ҳар сафар гапимнинг устидан чиқа олмасам ўша одам эсимга келади. Кечирим сўраб рози қилайин десам, уни топа олмаслигим аниқ. Қилган ишимдан афсусдаман. Шундай ҳолатда нима қилсам бўлади? Топиб кечирим сўрашдан бошқа бирор йўл билан айбимни ювиш имконияти борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга дуо қилиб ҳожатингизни унинг ўзидан сўранг. Қўлингиздан келадиган барча ишни қилганингизни, қолганини Ўзига ҳавола қилишингизни айтиб ёлворинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat