Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлига таом едириш

09:53 / 28.06.2021 | Муродхужа | 1216

Ассалому алайкум! Бир танишим билан сухбат қургандик. Шунда уйида ота-онаси билан туришини ва камдан кам вазиятда аёли учун кўчадан таом олиб келишини айтди. Сабабини сўрасам, аёли овқат ея олмаганини ва бошқа сабабларни келтирди ёки таом етмаганини ёки кунгли ўшани тусаганини айтди. Шунда ота онанга хам олиб келасанми деб сурасам, йўқ деб жавоб берди. Шунда, аёлинга едирган барча таоминга харом бўлибди деб юбордим. Кейин эса ўйлаб кўриб нотўғри айтмадими деб қўрқиб қолдим. Халолни харом, харомни халол деганлар диндан чиқишини хаммамиз биламиз. Шу тўғрисида аниқлик киритиб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби гап билан модомики эътиқод қилмас экансиз диндан чиқмайсиз. Лекин тез тавба қилинг ва бундан кейин бунақа журъатли бўлманг.  

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ 

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».
Доримий ривоят қилган.
Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.
Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.
Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.
Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган.
Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat