Ассалому алайкум! Устозлар, тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, лекин эрталаб турганимда хаёлимдан пайғамбаримиз амакимга ўхширканлар деган фикр ўтди. Амаким тақволи, намозхон, жуда яхши инсонлар. Юз кўринишларини амакимга ўхшатдим. Мен билан қучоқлашиб кўришдилар ман йиғлаб юбордим, кейин нега йиғлаяпсиз деб сўрадилар ман сизни кўрганим учун дедим. Улар индамай кетиб қолдилар. Ман тушимда пайғамбаримизни кўрганманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Баъзи бир уламоларнинг наздида кўрган ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам!