Ассалому алайкум! Мен бугун уйимизда эски шкафдан “Исо Масиҳ ҳаётидан лавҳалар” деган китобни топиб олдим. У китобни уйимиздагилардан ҳеч ким сотиб олмаган шу шкафда пайдо бўлиб қолибди. Мен биров ташлаб кетган деган гумондаман. Алҳамдулилаҳ уйдагиларим беш вақт номозда. Ислом дини уйимизда ҳамиша асосий ўринда бўлган. Бугун бу китобни топганимда Исо пайғамбар ҳақида маълумот бўлса керак деб ўйлагандим. Ичини очиб қарасам Инжилдан маълумот келтирилган экан. Менинг билишимча Аллоҳ Исо масиҳни пайғамбар қилиб юборган лекин бу китобда бошқа нарса ёзилган экан. ,,мана, сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғажаксан ўғлининг исмини Исо қўюрсан. У улуғ зот бўлгай, Худойи Таолонинг ўғли деб ном олгай” деб ёзилган экан. Бу китобни мен ўз уйимда туришини хоҳламаяпман. Чунки бизни уйда ҳамма мусулмон. Бу китобни йўқ қилмоқчи эдим лекин Инжил ҳам Аллоҳ юборган китоб бўлгани бу китобни эса Инжилни манба деб олгани учун илмим етмади. Шу сабабли сиз устозлардан сўраяпман. Бу китобни мен уйдан олиб чиқиб йўқ қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Уни тезда ёқиб юборинг. Қўрқманг, у Аллоҳ нозил қилган инжил эмас. Валлоҳу аълам!