Ассалому алайкум! Тирноқда бўёқ билан намоз ўқиш мумкинмас, лекин бўёқ суришдан олдин таҳорат олган бўлса таҳорат тугал хисобланади дейишади. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ҳам шайтоннинг васвасаларидан. Тирноқ бўёғи билан жароҳатга қўйиладиган малҳам суртилган докаларнинг фарқи бор. Сабаби улар заруратдан бўлади бўёқ эса ихтиёрий бўлади. Валлоҳу аълам!