Ассалому алайкум! 84891 саволга берилган жавобдаги: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида типратикан зикр қилинди. Бас, у зот: «У ифлослардан биридир», дедилар». Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан типратикан ҳам ҳаром эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, сичқон, калтакесак, илонлар ва уларнинг тоифасига ўхшаш бошқа зараркунанда ҳайвончалар ҳам ҳаромдир - деган хадисдан сўнг ўйланиб қолдим. Ховлимизда бир нечта типратиканлар яшайди. Уларни оила аъзоларимга ва фарзандларимга, мол-мулкимга зиёни тегмагани учун яшашига монелигимиз йўқ. Типратиканлар ховлимизда яшайверса бўладими? Ёки уларни кўчага олиб чиқиб ташлайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Яшаса бўлади, уни ейиш ҳаром. Шўрва қилиб ичмасангиз ва шўрва қилиб ичаман деганларга бермасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!