- Ва алайкум ассалом! Аввалги солиҳлар ҳар нафси зинога моил бўлганда қўллари шамга тутиб куйдирар ва “Шунга чидай олмаганингдан кейин охират оловига қандай чидайсан” дер эканлар. Инсоннинг ичида бир куч бўлади, уни кўз, қулоқ, оғиз орқали кирган нарсалар ҳаракатга келтиради. Ўша тешиклардан нима кираётганига аҳамият бериш керак. Улуғларнинг панду-насиҳатлари кирса ибодатга ҳаракатлантиради. Кўрмайсизми, қўшиқ эшитган кампирлар ҳам беихтиёр у ер бу ерларини қимирлатишга тушадилар. Валлоҳу аълам!