Ассалому алайкум! Руҳий Тарбия китобининг 1-жузида шундай ёзилган экан. "Руҳ билувчи ва идрок қилувчи латиф нарсадир. Унинг ҳақиқатини Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди". Руҳ қандай қилиб идрок қилади? Ақл идрок қилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Идрок қилиш фақат алқга хос эмас. Тананинг барча қисми ҳам иссиқни иссиқ деб, совуқни совуқ деб идрок қилади. Кўрмайсизми ақлсизлар ҳам буни сезади. Руҳ ҳам шу тарзда идрок қилади. Валлоҳу аълам!