- Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган калималар ила паноҳ сўранглар:«Аллоҳим! Мен Сендан қўрқоқликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан бахилликдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан ўта қариликка қайтарилишимдан паноҳ сўрайман. Мен Сендан дунёнинг фитнасидан ва қабр азобидан паноҳ сўрайман».Бухорий, Термизий ва Насаий ривоят қилишган.Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз уйқусида қўрқса, «Аъуузу бикалиматиллаҳит таамаати мин ғазабиҳи ва иқобиҳи ва шарри ибодиҳи ва мин ҳамазатиш шаятийни ва ан яҳзуруни», десин. Шунда унга улар зарар етказа олмайдилар», дедилар.Ибн Умар ана шуни болаларидан балоғатга етганига таълим берар, балоғатга етмаганларига эса, бир нарсага ёзиб, бўйнига осиб қўяр эди».«Сунан» эгалари ривоят қилишган.Ўқишни, ёдлашни биладиган болаларга керакли Қуръон ва Суннатдан олинган дуоларни ёдлатмоқ керак. Агар бола кичкина бўлса, унга мазкур дуоларни ёзиб осиб қўйишга ушбу ривоят далил бўлади. Аммо буни зинҳор ва зинҳор тумор ила алмаштирмаслик лозим.