Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳга шерик бўлиб қолинмайдими?

13:30 / 01.09.2018 | O'tkirbek | 2121
Ассалому алайкум! Қорақолпокистонда яшайман, бизнинг Нукус, Чимбай, Кегейли ва айрим туманларда хонадонда кимдир ўлиб қолса ҳонадон эгалари ўлган маййитни 3 кун уйида сақлаб, катта ҳўкизни сўйиб овқат қилдиришиб, 3 кун маййит ёнида уввилаб йиғлаб ўтиришади. Буларнинг бу ишлари нечи йиллардан бери давом этиб келмоқда. Нима учун шу туманлар масжид имомлари секин асталик билан бўлсада тушунтириш ишлари олиб бориб шу урф одатга бархам беришмайди? Бу ишларни бизлар ҳам билиб туриб индамасак гуноҳларига шерик бўлиб қолмаймизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу иш ўта оғир гуноҳ, ўликни тезроқ дафн қилиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга буюрганлар. Бу саволингизни Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг muslim.uz сайтига ҳам беринг. Зора чора кўрилса. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat