Ассалому алайкум! Агар аёл уйда ёлғиз ўзи ёки эри билан намоз ўқиса, яъни хеч инсон кўзи тушмаса, шу холатда хам устки либоси туфиқдан тепада бўлиши керакми ёки калта енгли кўйлакда намоз ўқиса ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аёл киши намозда тўлиқ ёпинган бўлиши шарт. Бу бегона бўлган ёки бўлмагани учун эмас, балки намознинг шартларидан бўлгани учун. Валлоҳу аълам!