Ассалому алайкум! Азиз устозлар, уйимиздаги хонанинг бир қисмини баландлиги шифтгача бўлган ва хонани ён томонлари билан бутунлай ёпиб турувчи мебел (стенка) билан тўсиб таҳоратхона қилмоқчимиз. Фақат таҳорат ва ғусл қилинади хожат эмас. Шу мебел (стенка) билан тўсиб иккига ажратилган хонанинг бошқа қисмида намоз ўқиса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.