- Ва алайкум ассалом! Ота вафот топганда хотинга саккиздан бир, қолган етти қисми эса ўғилларга икки ҳиссадан, қизларга бир ҳиссадан тегади. Масалан бор мол-мулкни саккиз бўлакка қилинади. Саккиз бўлак олти кишига тўғри тақсимланмагани учун болаларни сонига яъни бешга(бу ерда икки ўғилни ҳар бирини иккитадан қиз деб олинади) кўпайтирилади. Саккизни бешга кўпайтирса 40 бўлади. 40нинг саккиздан бири беш бўлиб, ўша беш хотинга тегишли. Қолган 35ни 5та қизга тақсим қилинса ўшанда 14 ҳиссаси бир ўғилга яна бир 14 яна бир ўғилга қолган етти ҳисса қизга тегишли бўлади. Валлоҳу аълам!