Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телевизор касофати

23:48 / 06.09.2018 | Rahmatulloh | 4113
Ассалому алайкум! Устозлар сизлар доимо таъкидлаб айтасизлар, телевизор балосидан эхтиёт бўлишимизни. Мана сизлар айтган нарсанинг асорати аста-секин билинмоқда. Бир қизалоқ отасига «Отажон фалон Хинд сериалида чиройлик Ҳудолар бор экан, ўшандай Ҳудолардан бизни уйимизга ҳам олиб келинг» демоқда. Ота шунда зудлик билан телевизорни даф қилибди. Бизнинг уйимизда ҳам шу муаммо. Йўқ қилайлик дейман аммо қарши бўлишади. Кимлар қарши бўлишини ўзингизлар жуда яхши билсангизлар керак?! Акам икковимиз шуни ҳаракатидамиз. Нима учун муслима опаларимиз, оналаримиз ибодатда, итоатда, ўсиб келаётган ёш авлод набираларга, фарзандларга ўрнак бўлишни ўрнига «сериал» вабосига мубтало бўлиб қолишган?! Бу ҳам етмагандай Хинд сериаллари бор буни зарар деб айтсак муболаға бўлмайди. Тарбия, ибо-ҳаё тартиб ва энг асосийси эътиқодга футур етказаяпти. Энг ташвишлиси уйимизда эндигина ёш набиралар униб ўсмоқда, ўша норасидалар жабр кўрмаса дейман! Ўша телевизорни уйдагилар(ота-она)дан сўроқсиз бир ёқлик қилиб даф қилинса гуноҳкор бўлмаймизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввал чиройли ўринбосарни келтириб сўнг уни даф қилинглар. Масалан компютер олиб келиб турли қизиқарли эътиқодга зарар етказмайдиган нарсаларни қўйиб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat