Ассалому Алайкум Муҳтарам Устоз!. Саволларимизга бериб келаётган жавобларингиз учун Аллоҳ ажру-савобини ко'пайтириб берсин. Минг ҳижолат билан яна бир муаммол савол билан мурожаат этишга ижозат бергайсиз.Онам о'зимизнинг қишлоқдан бир қизни ко'з остига олиб қо'йган экан. Яқинда у билан учрашдим,менга ма'қул келди, лекин унинг ота-онаси бу йил оилавий шароит туфайли уни узата олмаслигини, келаси йил баҳорда то'й бо'лишини айтишибди. Онам бунга ко'нмадилар ва қо'шни қишлоқдан яна бир қиз дараклабдилар. Лекин у қиз менга ёқмаслигини ко'нглим сезмоқда. Кеча у қиз билан ко'ришишни рад қиллдим. Онам эса шу йил кузда тезроқ то'й қилиш тараддудидалар. Агар иккала қиз ҳам ҳулқ-атвор, иймон жиҳатидан бир ҳил бо'лса, ко'нглимга ёққан қизни танлашим то'г'рими ёки иккинчисини танлаб то'йни тезлатган яхшими?Жавоб учун аввалдан ташаккур, Аллоҳ рози бо'лсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сизнинг шароитингизда кўнглингизга ёққанини танлаган афзал. Ўша қизнинг оиласида камчилик бўлса, сизлар ёрдам бериб тўйни тезлаштиришингиз мумкинку!