Ассалому алайкум! Қилаётган хайрли ишларингиз Аллоҳ таолонинг даргоҳида мақбул бўлсин. Ўзим Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман ва шариат кўрсатмасига биноан иш тутишни иложи борича ҳаракат қиламан. Ҳозирда сафардаман, уйимизда тўй қилиниши эҳтимоли бор, оиламдагилар бироз диндан йироқлар. Улар қиладиган тўй албатта шариатга зид тўйлардан. У тўй мен сафардан қайтадиган пайтга тўғри келиб қолса яъни уйимда бўлган ҳолда ўша тўй амалда бўлса мен нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сафарда бўлиб туринг. Валлоҳу аълам!