Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В. ҳазратлари қизлари Фотима Р.А. онамизнинг уйларига жимжимадор парда осганликларини кўриб, у зотнинг уйларига кирмаганлар,ҳозирда бундай ажабтовур шаклларда пардалар билан уйларни безаш урф бўлган, мен ҳам шундай пардалар тикаман, касбим ҳалолми? Аллоҳ сиздан розий бўлсин раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша пардада жонли ҳайвоннинг расми бўлган. Ўшанга ўхшаш бўлмаса, рухсат бор.